Ассалому алайкум! Аввалги саволимда спиртли ичимликлар сотиладиган дўкон ҳақида айтгандим. Уни ёпиш учун қанчалик ҳаракат қилмайлик уйдаги ёши катталаримиз бунга қарши. Барибир зарарда фойдаси ёқ бизга деб айтсак ҳам уйлансанг бир кунингга ярайди ўзимз билан орқалаб кетмаймиз деган жавоб олаяпмиз. Шу бўйича иккита саволим бор. 1. Ота онам давлат корхонасида ишлашади. Уй учун рўзғорлик ва коммунал толовлар учун пул умумий бюджетдан тўланади. Яъни дўкондан келган пул ҳам давлат корхонасидаги пул ҳам аралашади. Ҳаром еб қўйишдан қўрқаяпмиз аммо чора топа олмаяпмиз. Еганимизни ҳалол пул эвазига келган деган гумонда бўлсак бўладими? Йўл кўрсатсангиз. 2. Дўкон ҳали бери ёпиладиганга ўхшамайди. Шу сабабли яхши касб эгаси бўлиб, даромадим етган вақтда уни ўзим сотиб олсам ва бу ҳаром тижоратни йўқ қилиб ҳалол тижорат билан шуғуллансам бўладими? Бунда қуйидагича ният қилиш тўғрими: "ҳайрли ва ҳалол бўлиши учун кўп пул топишим лозим, оиламни ҳаромдан қутқариш учун яхшигина пулим бўлиши керак".
– Ва алайкум ассалом! 1). Ундан келадиган пулни ишлатмай садақа қилиб юборинглар. Рўзғорингизга аралашмасин. Аслида умумий маблағни аксари яъни 51 % ҳалолдан бўлса, истемол қилиш жоиз.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!