Ассалому алайкум! Барчамиз биламиз қарз масаласи жуда оғир ва олдинги саволга жавобингизда ҳам бандани қарзини фақат банда кечади, Аллоҳ таоло кечмайди деган эдингиз. Мен болалигимда синфдошларим билан жуда кўп маротаба қарз олди бердиси билан шуғулланганман (мисол учун дафтар олганда бериб турган) ва қарз олсам уни доим узишга ҳаракат қилганман. Лекин хозир кўнглим нотинч чунки ўша пайтлар кимдандир қарз олиб эсимдан чиқиб қолган бўлиши мумкинку. Ва кўплаб Икки томон эслай олмайдиган (арзимас бўлса ҳам) қарзлар бор. Шундай қарзларни хукми қандай ва ундан қандай қилиб халос бўлиш мумкин? Баъзи танишларимни мендан арзимаган (кам миқдорда) қарзлари бор, олганига жуда кўп вақт бўлди ва хозир эслай олишмаса ҳам керак. Уларни жуда кам кўраман, қарзини сўраб дилини оғритмаслик учун ўзига билдирмасдан қарзидан кечсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бир бирингиздан рози ризочилик сўраб қўйсангизлар бўлди. Кечсангиз бўлади, савобини оласиз. Валлоҳу аълам!