Ассалому алайкум! Мен олдинги йили икка марта қасам ичганман ва иккиласида ҳам қила олмаслигимни билиб тавба қилганман. Қасамим (ниятим кириш тест синовларигача) бештадан мавзу ўқиш эди. Лекин бу қасамни қандай лафзлар билан айтганимни эслай олмаяпаман. Агар ҳар куни деган бўлсам шу кириш тест синовларигича бўлган муддатгача неча марта бузилган бўлса ҳар бирига каффорот тўлайманми? Ҳар куни демаган бўлишим ҳам мумкин. Жуда қийналиб кетдим, энди Исломни ўрганишга киришганимда васваса пайдо бўляпти. Нима қилай устозлар? Қасам ичганимдан сўнг дарҳол тавба қилганман. Бунга қарийб бир йил бўлди, адашмасам. Энди каффорот тўламоқчиман.