Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан савол

13:03 / 30.10.2022 | Muhammadi0441 | 753

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Аввома хазратларининг ""Фақиҳ имомлар ихтилофида Ҳадиси шарифнинг ўрни" китобнинг 50 бетида Ясин сурасидаги “Фала яхзунка қовлуҳум” калимасидан кейин тўхтамасдан ўқиб кетса мано бузилади, қастдан шундай ўқиса кофир бўлади дейилган экан. Шу холат ҳақида тушинтириб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ясин сурасининг 76-оятидаги  قَوْلُهُمْ  калимасидан сўнг вақф қилиш лозимийдир. Чунки, агар оятнинг аввалги қисмини  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласи билан васл қилиб (улаб) ўқиса  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласи тингловчининг зеҳнида “бу кофирларнинг гапи” деган гумон пайдо бўлади. Ояти каримада эса бу ирода қилинмаган.  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласидаги маънодан мурод Аллоҳнинг қавлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat