Ассалому алайкум. саволимни матни ортиб кетгани учун кечирим сўрайман, тўғри тасвирлаб бермоқчиман.Бир саволим бор, Тўғри бу нарса дарров ўтди-кетди, лекин бундай ҳолат келгусида яна содир бўлса нима қилишни билмай қолмаслигим учун озгина ёрдам берсаиз. Келгусида ҳам шунақа бир синов бўлиб Оллоҳнинг қарзини муҳтожларга бера олмай қолишдан қўрқяпман холос...Шунақа воқеалар бўлиб қолса нима қилиш керак?--------------------Бугун бир жойда ўтирганимда бир бола ёнимга ручка, заджигалка ва бир қоғозни қўйиб кўрсатиб кетди. Заджигалкани кўриб озроқ жаҳлим чиқди ҳам.Варақни ўқиб кўрсам шу мазмунда ёзилган эди:"Ассалому алайкум эй яхши одам, биламанки сиз яхшисиз. Эшитиш қандай яхши. Мен гапира олмайман, эшита олмайман ҳам. Қуйидагиларни сотиб олсангиз менга ёрдамингиз тегарди. ручка-2000, заджигалка 2000" кейин шошилмасдан озгина ўйладим ва шу саволларни ўзимга бердим: 1) бу ростданам касалми? 2) қилаётгани тўғрими? 3) ман нима қилсам хато бўлмайди ва тўғри бўлади?1-саволни жавобини Худо билади3-саволни жавобини ҳам Худо билади2-саволим яъни қилаётгани тўғрими? 1000 сумлик ручкани касаллик баҳонасида 2000 сумга пуллаш, заджигалка ҳам 1000 сумдан ошмаса керак ҳар ҳолдаУни бу иши савдоми ёки тиланчилик. савдо(тожирлик) - бир фойда кўриш мақсадида кишининг ўз молини гаровга қўйиб меҳнат қилиб олди-сотдини амалга ошириши. бу ҳалол савдога ўхшамади(мани ўйлашимча).Тиланчилик - ҳалол тиланчилик қорни тўядиганига кифоя қилиш билан чэгараланадиБу худди мани хаёлимда, турли баҳоналар бн шанба куни балиқ тутганларни эслатди холос.Шундай бўлса ҳам, ўзимча қарорга келишга шошилмасдан Худодан чин дилдан сўрадим: "Эй Худо кўриб турибсан, ўзинг ёрдам берки, агар шунга ростдан ҳам ёрдам беришим керак бўлса шу ердан кетаётганимда шу инсонни кўрай, бўлмаса у кетган бўлсин, агар кетмаган бўлса унга кўпроғини эҳсон қиламан ва ҳеч нарсасини олмайман". Шундай қилиб у ердан туриб ҳалиги кишини излаб топа олмадим.шу нарса энди хаёлимдан ҳечам кетмаяпти...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарорингиз тўғри. Ҳақли бўлса, эҳсон қилинг. Нарсаларини сотиб олиш шарт эмас. Айниқса шариатга тўғри келмайдиганини.