Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отадаги пулдан закот...

00:00 / 24.03.2011 | eski savollar | 1802
Устоз савол билан мурожат қилишга руҳсат берсангиз.Биз укаларим билан ёшлигимиздан бошлаб топган пулимизни Отамга бериб одатланганмиз, ва керак вақтда умумий пулдан бемалол со'раб ҳам олишимиз мумкин, ҳозиргача бу нарса ё'қолмаган. Пулни то'г'ри сарфлашимизни о'йлаб шундай тарбия беришган. Отам бизни еб-ичиш, кийим-кечак, о'қишга кетадиган ҳаражатларимиздан ташқари яна ҳамма ҳаражатларни ко'тарсалар ҳам, ҳеч қачон бизни пулимизга муҳтож бо'лмаганлар. Шу пайтгача о'злари закот бериб келганлар, биз вояга етиб бу ҳақда ҳам о'йлаб қолдим ва савол туг'илиб сизга мурожат қилдим: Бу пулларни алоҳида қилиб нисобга етканда ҳар биримиз алоҳида закот беришимиз керакми ёки қо'шилиб кетканда умумий пулдан 1та закот берса ҳам бо'ладими? Нечи ёшдан бериш кераклиги ҳақида ҳукмлар борми?АЛЛОҲ ҳаммамизни Оталаримиздан рози бо'лсин. Ота Онамга ҳидоят со'раб дуо қилишингизга интизорман...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Закотда ёш эмас, нисоб эътиборга олинади. Чақолоқнинг нисобга етган пули бўлса ҳам, закот берилади. Сизларнинг ҳолатингизда отангиз ҳаммадан берса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat