Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик, қарз, закот, қурбонлик

16:23 / 12.07.2022 | Д | 916

Ассалому алайкум! 1). Устоз мен анча йил олдин акамни ишига шерикчиликка 1000$ пул тиккан эдим. Фойдага хам тенг шерик бўлишга келишдик. Лекин зарар хақида гаплашмаган эдик. Вақт ўтиб акам ишдан фойда олмаганимизни айтдилар. Лекин шунга қарамасдан берган 1000$ пулимни қайтариб бердилар. Сўраб суриштирганимда билдимки акам мехнати ва ўзи тиккан пулига, мен эса берган пулимга зарар қилишим керак экан. Шу олган 1000$ пулим менга қарз бўлиб қолмадими? Олган пулимни қайтариб беришим керакми? 2) Акамдан қайтариб олган 1000$ пулим ва бундан ташқари йиғилган маблағимни қўшганимда 2022-йил хисоби билан нисобга етиб қолган эди. Мен нисобдан закот пули чиқариб закот бердим. Лекин қурбонлик хали қилганимча йўқ. Шу вазиятда агар 1000$ олган пулимни қайтариб беришим керак бўлса. Мен акамга 1000$ қарз бўлиб қолаябман ва маблағим нисобдан камайиб кетаябди. Берган закотим закот хисобига ўтадими? Мен қурбонлик қилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Икки тарафнинг сармоядаги улуши неча фоиз бўлса, зарар ҳам ўша фоизга кўра тақсимланади. Мисол учун, сиз тиккан пул умумий сармоянинг 25 фоизини ташкил қилган бўлса, зарарнинг 25 фоизи сизга юкланади. Зарарни тақсимлаб, қайта ҳисоблашинглар.

2). Юқоридагидек ҳисоб-китоб қилганингизга кўра сизда ўша вақтда закот нисобига етарли пулингиз йўқ бўлган бўлса закот вожиб эмас. Қурбонлик кунларида ҳам ҳожатингиздан ошиқча нисоб миқдорига тенг мулкингиз бўлмаса қурбонлик ҳам вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat