Ассалому алайкум! Биласизми бу саволни беришга қўрқаябман чунки жуда жирканч гунохдур талоқ. Бир одам ўзини билмаган даражада май ичган, нима деётганини билмайди ва эслолмайди хам. Унга хуши жойига келгандан сўнг кеча хотининга уч талоқ қўйдинг деб айтишди, лекин ўзи эслашга харакат қилди эслолмайди. Жуда-жуда маст эди.
– Ва алайкум ассалом! Шу ҳолатда ҳам уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!