Ассалому алайкум! 17 ёшлар атрофидаги балоғатга етган қиз, 5-6 ёшлар атрофидаги ўғил болага номаҳрам бўладими, ёки номаҳрамлик бўлиши учун бола ҳам балоғатга етган бўлиши лозимми?
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг авратининг фарқига борадиган ҳолатга етган гўдак олдида номаҳрам аёллар сатри авратда юришлари лозимдир. 5-6 ёшли болалар аксар ҳолатларда авратнинг фарқига борадиган ҳолатга етган бўладилар. Валлоҳу аълам!