Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволнинг жавобидан таъсирландим

07:28 / 17.03.2019 | Qalbimda_imon | 3276
Ассалому алайкум! 4777-саволга берган жавобингиздан жуда таъсирландим: «Шоирларимиз инсонни нопокликка, шаҳвоний ҳирсга бошлайдиган, бузуқликка бошлайдиган шеърлар муқобилига инсонни садоқат, вафодорлик, гўзал хулқларга чақирувчи шеърлар ёзишлари керак. Бу нарсалар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжи тушадиган нарсалар. Бу ишларга истеъдоди бўлатуриб нолойиқларни ишлаши халқимизга хиёнат бўлади ва истеъдоди борлар қиёматда албатта жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!» Менинг шеър ёзиш қобилиятим бор, Алҳамдулиллаҳ. Ўзим учун шеърлар ёзиб тураман. Ўрта маълумотлиман. Ҳеч қаерда шоирликдан дарс олмаганман. Шеърларимни китоб қилиб чиқариш учун шароитим ҳам йўқ. Бу жавобингиздан кейин ўйланиб қолдим. Сизга, ижозат берсангиз, мисол тариқасида бугунги зилзиладан кейинги шов-шувдан таъсирланиб ёзган шеъримни ҳавола этмоқчиман: Зилзиладан қўрқдингми? Дунёга келиб бир бор бошинг сажда кўрмади, Ҳар ёққа борган оёқ масжид томон юрмади. Руку қилмаган белинг ҳаром ишдан толмади, Кўзга ёшинг келмади, зилзиладан қўрқдингми?! Бойлигинг кўп ҳар ерга етади "бақват" қўлинг, Гуноҳ, ҳаром, маъсиятга ботибди ўнг-у сўлинг. Сўкиш, ғийбат, ҳақоратга бийрон эди-ку тилинг! Қулфлаб қўйилган дилинг, зилзиладан қўрқдингми?! Бир шаҳарни тўйдирар бир ой еган овқатинг, Ҳар ким ҳавасла қарар "Ласетти" номли отинг, Уйинг сарой, ҳашамат, қани берган закотинг? Қизиқтирмас мамотинг, зилзиладан қўрқдингми? Кўп гапни айтган тилинг айланмайди зикрга, Шунча неъмат олдинг-у эринасан шукрга, Ҳаёлингга келмас ҳеч ёрдам бериш фақирга. Қўшилмайсанми фикримга, зилзиладан қўрқдингми? Кўзингни оч эй инсон, Аллоҳ берибди омад, Ҳали имкон бор дўстим, айтиб олгин шаҳодат. Гуноҳларни тарк этиб, савобни қилгин одат, Бир кун бўлар ҚИЁМАТ... Эҳ зилзиладан қўрқдингми?!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шундайларини кўпайтиринг. Зилзиладан кейин ёзилганигами шахсан ўзимизга қаттиқ таъсир қилди. Бирон мутахассисдан ҳам услубини ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat