Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Чет давлатда ҳар-хил Рамазон тақвимлари чиқарилади. Кайсиниси расмий тақвим эканлигини билиб бўлмайди. Бу тақвимларда саҳарлик ва ифторлик вақтлари бир хил эмас. Масалан ифтор вақтида таквимлар орасида 1 минут фарқ бор. Бундай фарқни рўза тутишга зарари борми?Ташаккур, саломат бўлинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз эҳтиёт тарафини олинг. Оғиз беркитишда бир минут эртани, очишда бир минут кечни олинг.