Ассалому алайкум! Биз савдо агентига бир қанча маҳсулотдан маълум бир миқдорда режа қўямиз ва унга ойлик белгиланади мисол учун 5 млн ва шарт қўйилади. Агар 100% бажарсанг шунча оласан 50% бажарсанг 2.5 млн. Ойликдан ташқари йўл кирасига 700минг сўм берилади. Савол: Савдо агенти 100% маҳсулотга буюртма олди, лекин фирма буни етказиб беролмади 50% етказиб берди. Бунда агентга 100% иш ҳақи бериладими ёки 50%? Агар 100% берса фирма зиён қилиши мумкин ёки келишувга боғлиқми? 2-савол: Савдо агентга йўлкира бериб 700минг шунча дўконга кирасан десак ва у 2-3тасига кирмаса жарима солса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Келишувга боғлиқ.
2). Буни ҳам келишиб олинглар. Жарима эмас хизмат ҳақидан айриб қоласизлар. Валлоҳу аълам!