Ассалому алайкум! Дўстим пул сўраб, эвазига маълум микдорда пул қўшиб бераман деди. Мен бу судхўрликка кириб қолади, ишни шериклик қилсак фойдани бўлишсакчи деган таклифни бердим. Дўстим рози бўлди, пулни олгач ишни ўзи қилди, бир ойдан кейин пулимни қайтарди ҳамда фойда шунча бўлди деб фойдани ярмини бериб кетди. Шу ишим тўғримиёки нотўғрими? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз юритган ишни шариатимизда музораба дейлади. Унда бир томондан пул иккинчи томондан иш бўлади. Бундай ҳолатда зиён кўрилса, зиён дастмоя(пул) эгасига бўлади. Меҳнат қилган меҳнатига куяди. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/669-shirkat-va-muzoroba