Ассалому алайкум устоз. Мен сизни биржа ҳақида берилган саволга жавобингизни ўқидим. Биржа иши жоиз эмас дебсиз. Биржада савдолар амалга оширилади, сотиб олиб кейин сотилади. Илтимос, бу ишни жоиз эмаслигини чуқурроқ тушунтириб берсангиз. Чунки мен ҳам биржада фаолият олиб бораман. Бу мен учун жуда муҳим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўқиганингиз савол ва жавобни тўлиқ келтиринг, кейин жавоб бераман.