- Бу ҳақда китобларимизда кўрсатма йўқ. Одамлар аввалигилардан кўрганларини қилишади. Аслида азон айтилаётганда, музаззин айтган қалималарни такрорлаб туриш бор.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.