Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намозига ухлаб қолган банда гуноҳкор бўладими?

00:00 / 10.01.2007 | eski savollar | 54834

– Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Менинг саволим қуйидагича: Инсон бир намозни қасддан тарк этиши оғир гуноҳлигини биламан, лекин баъзида бомдод намозига туришда қийналиб қоламан. Турганимда будильникни қандай қилиб ўчириб қўйганимни эслай олмайман. Баъзида эса уйғонганимда фикримни жамлай олмай қоламан, бомдод намозини ўқишим кераклигини англаб етмайман ва яна ухлаб қоламан. Лекин бундай ҳолатлар баъзи-баъзида бўлади, сурункали эмас. Тура олсам, бомдод намозини тўлиқ ўқиб қўяман. Шунда қазо қилган намозимга гуноҳкор бўламанми? Умуман, инсон уйқуси қаттиқлиги учун жавоб берадими ва ухлаб қолганлиги туфайли қазо қилганлиги ҳақида ҳукм қандай бўлади? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ҳурмат ва эҳтиром билан Сардор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдиларда: «Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Унинг кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз. Шуни қилинг, дедиларда «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбиҳ» айт оятини ўқидилар». 
Тўртовлари ривоят қилишган. 
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги қуёш чиқишидан олдинги намоздан мурод, Бомдод намози, қуёшни ботишидан олдинги намоздан мурод, Аср намозидир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Охиратда намозхон бандалар Аллоҳ таолонинг жамолини, худди тўлин ойни кўргандек қийналмасдан кўришлари ҳақ экани.
2. Бомдод ва Аср намозларининг ўта аҳамиятли экани.
3. Бомдод ва Аср намозларига алоҳида эътибор билан қараш лозимлиги. Чунки, уйқу ва бошқа нарсалар бу икки намозни ўз вақтида адо этишга монеъ бўлиб туради.
4. Гапирилган маънога Қуръондан далил келтириш яхшилиги. Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ Бомдодга ухлаб қолишнинг олдини олайлик. Асрни ўтказиб юбормаслик тадбирини кўрайлик. Ана шунда, қиёматда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлиш учун муҳим омилни амалга оширган бўламиз.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилишган. Муслимнинг ривоятида: 
«Вақтики, бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки, Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган. 
Шарҳ: Ислом дини осонлик, кенгчилик, бандаларга раҳм-шафқат динидир. Ислом инсонни тоқати ва имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Аллоҳтаоло инсонни ва у яшаб турган оламни яратган зотдир. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ислом шариатини инсониятга қиёматгача мукаммал ва барча талабларга жавоб берадиган шариат қилиб жорий қилган зотдир. Бинобарин, Аллоҳ Ўзи яратган оламда яшайдиган Ўзи яратган инсонга, Ўзи туширган шариат мос келмаслиги мумкин эмас. Аллоҳ таоло ҳикматли Холиқ сифатида инсонга нима мос келади-ю, нима мос келмаслигини ҳам яхши билади. Мазкур нарсаларнинг бир тарафини ушбу ҳадиси шарифда кўриб турибмиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин», демоқдалар. Инсон борки, эсдан чиқариш бор. Араблар инсон-нисён (унутиш) сўзидан олинган, дейдилар. Демак, унутиш айб эмас, балки узр. Унутган одам, намозни эслаган пайтида қазосини ўқиб олади. «Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир». Яъни, қазо бўлган намознинг ўрнини бундан бошқа нарса билан тўлдириб бўлмайди. Бу эса қазо намозни ўқишдан бошқа илож йўқлигининг энг кучли далилларидан биридир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил». Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзининг зикрини қилиш учун ўқишни амр қилгани таъкидланмоқда. Шунинг учун ҳам унутган одам намозни эслаган вақтида ўқиб олади. Имом Муслим қилган ривоятда эса намозни, унутган одамга ухлаб қолган одам ҳам қўшилмоқда. Ухлаб қолган одам ҳам худди эсидан чиққан одамга ўхшаб айбдор бўлмайди. Ухлаб қолган одам ҳам уйғонган пайтида намозни қазосини ўқиб олади. Ушбу ҳадиси шарифдан намозни вақтида ўқимаган одам қазосини ўқиб олади, деган хулоса чиқарилади. Чунки, ухлаб қолган ва эсидан чиқарган беайб одамга намозни қазо қилиб ўқиши лозим бўлганидан кейин, беузр қазо қилган айбдор одам қазо намозини ўқиши, албатта, керак дейилади. Бу, жумҳур уламоларнинг қавлидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat