Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Менинг сизга 3 та саволим бор эди: 1. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки қўлимдан келганича намозларимни хузуъи ва хушуъини жойига қўйиб адо этишга ҳаракат қиламан. Аммо баъзида, айниқса 3 ракат витр намозида қунт дуосини ўқиш ёдимдан кўтарилиб рукуга кетиб қоламан ва шу заҳоти қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб қолади. Шу ҳолатда қандай йўл тутушим керк? 2. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизнинг Намозга бағишланган 7-жузъи 140,141, 142,143-бетлари тасбеҳлар намозига бағишланган. Бу намоз тўғрисидаги Ҳадиснинг ўзбекча таржимасида ушбу намозда ўқиладиган "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"нинг умумий сони бир ракаатда 75 та бўлиши айтилган. Аммо ўзбекча таржимасини ҳисоблаб чиқсам 65 та чиқиб қолди, сўнгра араб тилини озроқ билганим учун ҳадиснинг арабча матнига мурожаат қилдим. Солиштиришим натижасида рукудан бошингни кўтариб уни 10 марта ўқийсан деган жойи тушиб қолгандек туюлди, шуни ўзингиз кўриб чиқишингизни сўраб қоламан. Агар беодоблик қилган бўлсам мендек ожиз инсонни кечирасиз деб умид қиламан. 3. Баъзи бир инсонлар Аср намозидан шом намозигача Қуръон ўқиб бўлмайди деб айтишади, шу тўгрими. Умуман шу бир кунимизда яъни 24 соат ичида Қуръонни ўқиб бўлмайдиган вақт борми (яқин дўстимнинг номидан) Аллоҳ халқимизга дин йўлидаги қилаётган холис хизматларингизни янада зиёда қилсин ва улкан савоблар билан мукофотласин.
Ассалому алайкум! Ким дуои қунутни ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади. Тасбиҳлар намози ҳақидаги саволингизга аввал ҳам жавоб берганмиз. Ҳақиқатан, таржимада ўн марта тасбиҳ айтиш тушиб қолган. Аср билан Шом намозлари орасида нафл намоз ўқиб бўлмайди. Қуръон ўқиб бўлмайдиган вақт йўқ.