Ассалому алайкум! Менга адашиб электр учун пайнетдан кимдур 30.000 минг сўм пул ўтказиб юборибди. Хеч ким алоқага чиқмади, ким ташлаганини билмайман, нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Кутасиз, бир кун чиқиб қолар. Агар чиқмаса савоб умид қилмасдан бирор фақир-мискинга ким ташлаган бўлса ўшанинг номидан деб бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!