Ассалому алайкум! Мен келинман бизнинг уйда 2та артизан бор 1 қонуний яъни ҳисоблагичи бор, бошқаси ноқонуний ҳисоблагичи йўқ яъни ҳаром(менинг фикрим), уйдагилар кўпинча ўша сувдан фойдаланади экинни суғориш ва бошқа эҳтиёжлар ун мен кўп марта айтдим бу ҳаром бўлади, бу халқники ҳисобланади деб лекин ҳеч ким амал қилмайди, ўша экиндан мен ҳам болаларим ҳам еймиз(бошқа иложимиз йўқ) менга бу ёқмайди кўп айтдим, уларга барибир, энди мен нима қилай, ўша сув ҳақида сув таминотига айтиб берсам ўз оиламга ҳиёнат бўлмайдими? Мен ҳаром ейишни ҳохламайман.
– Ва алайкум ассалом! Сувни ўғирлаб истеъмол қилиш ҳаром. Сиз бу мункар ишдан қайтариб туғри қилгансиз. Яна имконга қараб айтиб тураверинг. Валлоҳу аълам!