Ассалому алайкум! Мен хозир насияга телефон олмоқчиман. Шу таклиф билан интернетдан қидирдим. Шунда 3 ойга бошқа нарх 6 ойга бошқа нарх 9 ойга бошқа нарх 12 ойга бошқа нарх қилиб ёзилибди. Шундай шартлар билан ишлаш шариатга тўғри келадими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай таклиф қилиш мумкин. Аммо аниқ биттасига келишиб олиш шарт. Мабодо келишганини вақтида тўлай олмаса кейинги нархга ўтиш деган нарса шариатимизда судхўрлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!