Ассалому алайкум! Мен тармоқли маркетингни бир тури билан шуғулланаман. Бизнинг компанияда товарлар харидорларни харид қилган пулига арзийди. Биз компанияни товар оборотига ёрдам берганимиз учун бизга пул тўлайди дўкон ёки бозор сингари. Аммо нима учун айнан бизнинг динга бундай нарсалар тўғри келмаслигини билолмаяпман. Биз ҳам бошқалар сингари вақтимизни, кучимизни, энергиямизни сарфлаймиз аммо қиладиган ишимизни танқид қилишади. Буни оддий савдогарга ёрдам берганимиз учун унинг нарсаларини сотишга ёрдам берганимиз учун бизга берадиган ҳақ сифатида қараб бўлмайдими? Сотиладиган товарлар ҳам инсон эҳтиёжини қондира оладиган, шариатга тўғри келадиган маҳсулотлар(соатлар, турпутевкалар, техникалар ва ҳ.к).
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни нафақат динга балки инсонийликка ҳам тўғри келмайдиган макрлари бор. Бу гапни мусулмон уламоларидан ташқари насоро ҳам яхудий ҳам ҳатто даҳрий иқтисодчилар ҳам айтишмоқда. Саволингиз такрорий. Жавоб учун сайтимиз излаш хизматидан фойдаланинг.
Тармоқли маркетинг шартлари топилса шаръан жоиз эмас.
Wikipediaнинг инглизча нашрида тармоқ маркетинги ҳаққидаги саҳифасидан:https://en.wikipedia.org/wiki/Multi-level_marketing
Multi-level marketing (Кўп босқичли маркетинг)
Multi-level marketing (МЛМ), шунингдек тармоқ маркетинги [1] - ёки баъзи ҳолларда пирамида деб ҳам аталади [2] [3] [4] МЛМ бу бахсли [5] маркетинг стартегияси бўлиб унда корхона маҳсулот ёки хизматларини ойлик тўланмайдиган иш кучи ёрдамида сотиш орқали фойда кўради. Иштирокчиларнинг даромадлари эса пирамида шаклидаги ёки иккилик компенсация комиссияси тизимидан олинади. МЛМ стратегияси ноқонуний пирамида схемаси бўлиши ҳам мумкин. [6]
Кўп босқичли маркетингда (МЛМ) мукофот бериш режаси назарий жиҳатдан иштирокчиларга фақат иккита потенциал даромад оқимидан тўланади. Биринчиси, иштирокчилар томонидан тўғридан-тўғри ўзларининг чакана мижозларига сотилган савдо комиссияларидан тўланади. Иккинчиси, бошқа иштирокчиларни МЛМга жалб қилган, иштирокчидан паст бўлган бошқа дистрибюторлар томонидан улгуржи сотиб олиш асосида комиссиялардан тўланади; МЛМларнинг ташкилий иерархиясида ушбу иштирокчилар пастга йўналтирилган дистрибюторлар деб юритилади. [7]
Шу сабабли, МЛМ сотувчилари ўзаро яқиндан таклиф бериш, тушунтириш ва оғзаки маркетинг орқали тўғридан-тўғри охирги чакана истеъмолчиларга маҳсулотларни сотишлари кутилмоқда, лекин энг муҳими, улар компанияни тарқатиш занжирига қўшилиш учун бошқаларни пастга йўналтирилган дистрибюторлар бўлиш яъни ҳамкасб сотувчилар сифатида жалб қилишлари учун рағбатлантирилади. [1] [8] Федерал Савдо Комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган АҚШдаги 350 МЛМ бизнес моделларини ўрганган ҳисоботга кўра, МЛМ компанияларига қўшилган одамларнинг камида 99% пуллари йўқотадилар. [9] [10] Шунга қарамай, МЛМлар ишлайди, чунки пастки даражадаги иштирокчилар катта даромад олишлари мумкин деган ишончни сақлаб қолишга даъват этилади, аммо бу статистик жиҳатдан мумкин эмаслиги таъкидланган. МЛМлар анъанавий пирамида схемасининг бир тури сифатида кўрилиб баъзи мамлакатларда шу жумладан материк Хитойда ҳам ноқонуний деб тақиқланган ёки бошқача тарзда қатъий тартибга солинган. [11] [12]
Legality and legitimacy (Қонунийлик)
….
Саудия Арабистонида МЛМ маркетинги фатво бериш билан тақиқланган, шу сабабли Саудиа Арабистонида Амwай, Марй Кай, Орифламе ва Ҳербалифе каби МЛМ компаниялари ўз маҳсулотларини МЛМ ўрнига онлайн сотиш усули билан сотадилар.
….
Religious views (Диний қарашлар)
Ислом
Кўплаб ислом ҳуқуқшунослари ва диний ташкилотлар, шу жумладан Саудия Арабистонининг Илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмитаси ва Ифта [69] МЛМ савдосини тақиқланган ёки ҳаром деб ҳисоблашган, бунинг сабаблари қуйидагича: Ушбу жараёнда қуйидагилар мавжуд – ҳизматсиз эваз олиш ва эвазсиз ҳизмат қилиш, бир шартнома бўйича бошқа шартнома ёки бир шарт устига бошқа шарт, рибо билан ўхшашлик (фоизлар), қимор билан ўхшашлик, фойда ва зарарларнинг умуман ноаниқлиги, ҳаммага бир хил фойда келтирмаслик, молиявий фирибгарлик ва зўравонлик , ёлғон ва муболаға ва бошқалар. [70 ] [71]. Валлоҳу аълам!