Ассалому алайкум! Мени эгизак фарзандларимдан бирининг бош миясида туғма аномалия чиқти. Докторлани гапи бўйича бу жуда кам учрайдиган касаллик бўлиб, давоси ҳам йўқ экан. Ҳозирда 5 ойлик. Қуръон оятлари шифо эканини биламиз, намозларимизда дуо қилиб сўраяпмиз. Сизларнинг каналингизга жуда кўп бор Аллоҳнинг инояти билан дардига даво топганлар ҳақида ўқиганман. Бизларга нима маслаҳат берасиз? Нима қилсак, фарзандим дардига шифо топамиз?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни икки ракъатдан ҳожат намозини ўқиб Аллоҳдан шифо беришини сўранг. Ихлос билан Қуръон ўқиб дам солаверинг. Валлоҳу аълам!