Ассалому алайкум! Бир интернет саҳифасида «Рамазон кунларида ҳар куни алоҳида ният билан Ёсин сураси ўқилади» дейилган. Масалан, биринчи кун — Аллоҳнинг ризолиги учун. Иккинчи кун — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳлари учун ва яна қолган бир қанча кунларда ўтган саҳобаларнинг руҳлари ва бошқа кўп яхши ниятларда ҳам ўқилар экан. Излаш хизматидан топа олмадим. Ўзим бу тўғрисидаги ҳадисларга ҳам дуч келмадим. Бу бидъат эмасмикан деб ўйлаб қолдим. Бу борада бирор бир ҳадислар келганми?
Ва алайкум ассалом! Қуръони карим тиловат қилиш улкан савоб, лекин айни сиз айтган гаплар ҳадисларда келмаган. Валлоҳу аълам!