Ассалому алайкум! Агар имом такбири таҳримани овозсиз айтса яъни жамоатга эшитилмаса ва номазга қулоқ қоқса саждаи савҳ қилишни керак бўладими ва шундай бўлсаю аммо саждаи савҳ ҳам қилмаса иқтидо қилгувчи нима қилиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Имом такбири таҳримани ҳожат миқдорича жаҳрий айтиши суннатдир. Такбирларни махфий қилиб, фақат ўзи эшитадиган тарзда айтса тарки суннат бўлади. Аммо саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!