Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморни намози

05:34 / 06.02.2021 | Abdulaziz | 1572

Ассалому алайкум! Онам 22-январ куни оёғи қуймучидан синиб қолди. Хозир бир жойда бўлиб қолган, ўтира олмайди. Фақат ётади гаршокка хам кўтариб ўтқизамиз. Аёлим қоғоз билан авратларини тозалаб қўя олаяпти, қийинчилик билан хожат чиқариб олганидан кейин авратларини ювишни иложи бўлмаяпти. Юз-қўлини ўзи ювиб олаяпти холос, масх хам тортолмайди. Қўлларини чиғаноғи билан хам юволмайди, бу холатда тахоратни қай холатда адо этса бўлади? Намозларини қай тартибда ўқий олади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ювдириб қўйинглар. Мустаҳаб қилишни имкони бўлмаса қолаверади. Ётган ҳолатида намозларни ўқийверади. Бошларини бироз эгиб рукуъ, ундан ҳам пастроқ экан сажда қиладилар. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу 30 йил шундай ётган ҳолда намоз ўқиганлар. 

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу бавосир касаллиги билан хасталанган бўлиб, ундан қутулиш учун турли чораларни қўллаб кўрганлар. Жумладан, куйдириб даволашни ҳам синаб кўрганлар, лекин фойда бермаган. Ушбу ривоятда айтган гаплари ана ўша тажрибалари асосида айтилган.

Абу Довуд розияллоҳу анҳу айтади:

«Мана шу Имрон фаришталарнинг саломини эшитар эди. Куйдириб даволагандан кейин  бу нарса узилиб қолди. Куйдириб даволашни тарк қилганда эса унга салом бериш қайтди».

 Бу нарса ҳам Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг ўзларига хос бир иш. Дарҳақиқат, у кишига фаришталар салом бериб турар эдилар. Ўзларидаги хасталикни даволашга уриниб, мишқос қиздириб боса бошлаганларида фаришталарнинг саломи узилиб қолди. У киши ташвишга тушиб, ҳодисани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдилар. Шунда у зот икки ишдан бирини: фаришталарнинг саломини ёки хасталикдан тузалишни танлашни таклиф қилдилар. У киши фаришталарнинг саломини танладилар. Хасталикни куйдириб даволашни тарк қилганларида фаришталар яна у кишига салом беришни бошладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat