Ассалому алайкум! Мусофирликда қолдирилган намозимни уйга келганда қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўқиётган вақтингиз қаерда бўлсангиз қолдирилган намозларни айни ўз ҳолида ўқийсиз. Сафарда қолдирилган намозларни қазоларини хоҳ муқимда хоҳ сафарда бўлсангиз ҳам қаср қиласиз. Муқимликда қолдирилган намозларни қазоларини хоҳ муқимда хоҳ сафарда бўлсангиз ҳам тўлиқ адо қиласиз. Валлоҳу аълам!