Мен Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳаракатини билиб кузатиб эшитиб турубди деб эътиқод қилишда шакка тушуб қолгандим. Худога беҳисоб шукурлар бўлсин, бундан ҳалос бўла олдим. Лекин мен бир нарсада шубҳадан қутулолмаяпман. Яъни, Аллоҳ баъзи арзимас нарсаларни олдин ҳам кўриб билиши ва эшитишини ақлимга сиғдиролмаяпман. Масалан: мен шу компютернинг сичқончасини ўн мартача чиққирлатдим, кейин ҳозир шу сичқончани овозини, шунга кетган ҳаракатларни, компютердаги ўзгаришларни ва ҳаммасини Аллоҳ ҳозир шубҳасиз кўриб билиб эшитиб турубди, деб эътиқод олаяпман. Лекин шуларни барини олдиндан ҳозиркидек кўриб билиб эшитиб турган деган эътиқодни ақлимга сиғдиролмаяпман. Агар шундай дейдиган бўлсам булар жуда арзимаз бўлиб кўриняпти.Аммо шундай бўлса ҳам Аллоҳ ғайбни билади деган эътиқодга ишонаман. Лекин мен ғайб деганда бундай арзимас нарсаларни эмас, балки, муҳум нарсаларни ғайб деб биламан. Масалан: инсонларни, барча жонзотларни қачон тўғилиши ва ўлиши, набодотларни униши, қиёматни қачон келиши, кимни аввалдан дўзахтга ё жаннатга тушуши ва шу каби нарсаларни ғайб деб ҳисоблайман ва Аллоҳ буларни олдиндан билишига шубҳасиз эътиқод қиламан. Аммо юқорида айтган сичқонча ҳақидаги мисолим ва шунга ўхшаш бундан ҳам арзимас нарсаларни ғайб деб ҳисоблай олмаяпман.Шунинг учун сиздан жуда муҳим саволни сўрасам. Агар мен, юқорида айтган сичқонча ва шунга ўхшаш арзимас нарсаларни барини Аллоҳ ўша онда кўриб, билиб, эшитиб туради деб аниқ эътиқод қилсам. Лекин бу каби арзимас нарсаларни ғайб деб ҳисобламасам ва ўрнига юқорида айтганимдек ғайбларни Аллоҳ олдиндан билган деб эътиқод қилсам, мушриклардан бўлмайманми?Илтимос шу борада менга аниқроқ тушунча берсангиз. Бу саволлар мени доим бошимни айлантириб юрибди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ъиз Аллоҳнинг ўз хаёлингиздаги каби бўлишини истаб, бошқа ҳолатни тафаккурингизга сиғдира олмаслигингиз нотўғри. Аллоҳни У зотнинг Ўзи ва Расули қандай сифатласа, шунга иймон келтириш керак. Ҳар ким ўзича тасаввур қилишга ҳаракат қилмаслиги керак. Энг ачинарлиси, оддий нарсани билмай туриб, ўша билимссизликни асос қилиб олий нарсалар ҳақида нотуғри хулоса чиқарганингизда. Ғайб дегани инсоннинг ҳис қилиш доирасидан ташқари (метофизик) нарсадир. Сизнинг сичқончанингиз қўл билан ушланиб, кўз билан кўрилиб турган ҳолида қандай қилиб ғайб бўлиши мумкин?! Нима учун сиз каби ожиз банда қўли билан ушлаб, кўзи билан кўриб турган нарсани Аллоҳ таоло бўлмаслиги керак?!Бу каби гапларни йиғиштириб, ақийда илмида устозлардан дарс олсангиз, яхши бўлар эди.