Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк

13:53 / 02.03.2020 | Nozima | 3108

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда университетда тарих йўналишида ўқийман. Соҳамизда албатта Ислом тарихи, Пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳаётлари ва яна дин бўйича кўплаб дарсларни ўрганамиз ва турли бевосита уларга тегишли китобларни ўқиб ўрганишга ҳаракат қиламиз. Саволим шундан иборатки, 2-курс бўлганлигимиз сабабли бизларга фанлар ўзгарган мана шу янги фанлардан бирига ёш бир ўқитувчи дарс ўтяпти. Ўтган дарс шу ўқитувчимиз билан талабалар ўртасида баҳс бўлиб кетди. Айтишларича, биз таомланиб бўлганимиздан сўнг еган-ичганларимизни ўтганлар руҳига бағишладик дейишимиз бу анимизм эътиқоди бўлиб Аллоҳ учун ширк экан, талабалар ахир имомлар ҳам шундай дейишадику деб айтишганда,улар хато қилишади ундай демаслик керак бу ҳақиқий ширк бўлади дедилар. Ундан ташқари дастурхон қоқишда ҳам ўтганлар руҳига деб қоқишлик ҳам ширк экан ёки бўлмаса арвоҳ капалакларга ишониш ҳам ширк экан тўғри бу бидъатдир лекин ширк даражасигача бориши мумкинми. Устознинг айтишларича бизда соф исломдан кўра зардуштийлик дини ақидалари ва анъаналари илдиз отиб кетаётган экан камига ҳар қадамда анимизм эътиқоди бор экан. Бир томондан олиб қараганда Наврўз байрами ҳам сумалак ҳам зардуштийликдан қолганлиги рост. Азиз устозлар шу масалалар юзасидан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам берсангизлар. Билиб-билмай бир нарсани маҳкам тутиш яхши эмас. Илтимос тўғри йўлни кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз илм динидамиз. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрнак қилиб жўнатган ва у зот ҳар ҳолатга тегишли суннатни бизларга таълим берганлар. Шу ўринда таом ейиш ва ундан кейин нималар қилиш ҳақида ҳам таълим берганлар. Биз ўшани ўрганиб унга амал қилиб тураверайлик. Тўғри айтибди, еб ичганни руҳга бағишлашдан нима мақсад? Таом еб бўлингандан кейинги ўрин руҳга бирор нарсани бағишлаш ўрни эмас, балки ризқ берган Аллоҳга шукур қилиш ҳамда унинг қувватини Аллоҳ рози бўладиган ўринларга сарфлаш ўрнидир. Ширк деб юбориши ҳам бироз нотўғри. Зардўштийликдан жуда кўп хурофотлар халқимиз орасига сингиб кетган. Ҳозирги кунда сингдиришга уринаётганлар ҳам кўп. Шундай ўринда соф ақийда ва суннатни ўрганиб унга амал қилишимиз керак. Энг тўғри ва жаннатга яқин йўл ҳам шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat