Ассалому алайкум! Мен хитойда ўқийман, ўқиш худуди ташқарисидан бир квартирани 3 киши(мен, атеист ва христиан) ижарага олдик. Жанжаллашмаймиз, хоналаримиз алохида ва битта умумий зал бор. Хар хил байрам вақтлари умумий зал деворларига хитойни байрамона безакларини осиб қўйишади ва ундан ташқари пайтларда хам хар хил расм, қўғирчоқлар қўйиб қўйишади. Безакларда кўпроқ жониворларнинг расми бўлади(мол йили бўлса молни ва хоказо). Тирик нарса сурати бор хонадонга фаришталар кирмайди деган хадисга мувофик, мен яшаётган уй хам шундай хонадонлар қаторида бўлиб қоладими? Хоналаримиз алохида бўлгани сабабли, мени хонам мустасно бўлиши мумкинми? Нима килишни маслахат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётганингизда хонангизда бўлмасин. Валлоҳу аълам!