Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каъба ҳақида

14:34 / 04.02.2016 | muhammad1911 | 3335

Ассалому алайкум! Мен яқинда насронийлари кўпроқ бўлган юртга кетмоқчиман(ин шаа Аллоҳ). Агар насронийлар “сизларнинг диннингиз ҳақиқий бўлса, нимага Каъбага қараб сиғинасизлар? У жонсиз-ку” дейишса, мен уларга нима деб жавоб беришни биламайман.( Аллоҳ у тарафга қараб намоз ўқишни ва у ерга бориб ҳаж қилишни Қуръонда буюрганини биламан) албата булардан ташқари яна ҳам кўпроқ маълумот олсам дейман.  Етарли жавоб беролмасликдан қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз Каъбага сиғинмаймиз. Биз яккаю ягона Аллоҳ таоло сиғинамиз. Ибодат қилишда қибла тарафга қараб қиламиз холос. Каъбага ибодат қилмаслигимизнинг бир неча далиллари бор.

Биринчидан. Биз Каъбани маъбуд деб билмаймиз ва уни маъбуд дегувчиларни инкор қиламиз. Ваҳоланки бошқа турли нарсаларга ибодат қилувчилар ибодат қилаётган нарсасини маъбудлигини инкор қилишмайди. Биз эса уни маъбуд деб билмаймиз ва маъбудлигини инкор қиламиз.
Иккинчидан. Намоз ўқувчи кишининг ибодати вақтида каъба ҳаёлига ҳам келмайди. Фақат “каъба тарафига юзланиб намоз ўқисам, намозим дуруст бўлади” дейди.
Учинчидан. Мабодо каъаба бузилиб кетса ҳам намоз фарзлигича қолади ва ўрнашган тарафига юзланиб ўқиш фарз бўлади. Шундан маълум бўладики, мусулмон тош ва улардан қурилган бинога сиғинмайди. Акс ҳолда Абдуллоҳ ибн Зубайр замонасида Каъбани бузилиб, қайта бино қилинган вақтларда намоз ўқиш тўхтаб туриш керак бўларди.
Тўртинчиси. Агар бирор киши Каъбанинг устига чиқиб намоз ўқиса ҳам намоз дуруст бўлади. Агар Каъба маъбуд бўлганда мусулмон уни тепасига чиқиши ёки тепасида намоз ўқиши жоиз бўлмас эди. Чунки Аллоҳдан бошқага ибодат қилувчилар маъбуд деб билган нарсаларнинг устига чиқишни ахмоқлик деб биладилар. Каъба маъбуд бўлмагани учун ҳам мусулмонлар унинг устига чиқиб намоз ўқишни жоиз деб биладилар.
Бешинчидан. Бирор тарафга юзланиб ибодат қилиш фақат мусулмонларгагина хос ҳам эмас. Насороларнинг қибласи “Байтул Лаҳм” тарафи. Яҳудийларники эса барчага маълум.
Каъбага юзланиб ибодат қилишнинг сири шундаки, ибодатнинг сурати ва руҳи бўлади. Сурати рукъу ва саждалардан иборат. Руҳи эса қалб бутун нарсадан кечиб, Аллоҳ таоло тарафига юзланишдир. У сиз ибодат суратлигича қолиб, унда руҳ бўлмай қолади. Инсон диққат эътибори бир нарсага қаратилган бўлиши учун ташқи ҳолатни ҳам эътибори катта. Шунинг учун намозда саф тортишга буюрилган. Чунки сафнинг нотекислигида қалб паришонлиги бордир. Сўфийлар қасам ичиб, нотекис сафдан қалбга ҳаяжон, паришонхотирлик ва фикрни сочилиши келиб чиқади – дейдилар. Намозда хушуъ ва хузуъ бўлиши талаб қилинган. Агар намоз учун бирор бир жиҳатни тайин қилинмаса ва ҳар ким қалби тортган тарафга қараб намоз ўқиса намозхонларнинг қалблари тафриқага дучор бўлади.

71-БОБ.
ИҚОМА ВАҚТИДА ВА УНДАН КЕЙИН САФНИ ТЕКИСЛАШ ҲАҚИДА

717- حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ هِشَامُ بْنُ عَبْدِ الْمَلِكِ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: أَخْبَرَنِي عَمْرُو بْنُ مُرَّةَ قَالَ: سَمِعْتُ سَالِمَ بْنَ أَبِي الْجَعْدِ قَالَ: سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم : «لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ». تحفة: 11619

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё сафларингизни текислайсизлар, ёки Аллоҳ юзларингизни бир-бирингиздан буриб қўяди», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан “Саҳиҳи Бухорий”).
Яъни ораларингизга келишмовчилик солиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat