Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилни хиёнат қиладиган куни

16:26 / 10.02.2021 | جاولان ☪ Javlon | 1506

Ассалому алайкум! Ўлим сакароти етканда тил хиёнат қилдиган кун экан. Шунга тилни хиёнат қилмаслик учун ўлишдан олдин калимани айтиш учун нима қилиш керак? Насихат қилинг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз кўпроқ “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиин”ни ўқинг. Аллоҳ иймон насиб қилиши, намозни насиб қилиши бу сизга жаннатни бераман деганининг аломатидир. Айни сизни ёшингизда намоз ўқиш, ҳаромлардан тийилиш аршнинг соясида сояланишга сабаб бўладиган ишлардандир. Шайтон бунга тек тураоладими. Алам қилганидан, ачишганидан роса васваса қиладида. Сиз тинмай “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтаверинг. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога дуо қилиб “Менга хос бир Сени зикр қиладиган вазифани бергин” деб сўраганлар. Аллоҳ таоло кўп “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтишга буюрган. Шунда у зот “Буни омма ҳам айтади, менга хос бир вазифани бергин” деганларида Аллоҳ таоло “Етти қават осмон ва етти қават ерни тарозининг бир палласига қўйса “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни бир палласига қўйса “Лаа илааҳа иллаллоҳ” оғир келади” деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat