Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исроф

10:31 / 11.12.2021 | ShahDilMar | 838

Ассалому алайкум! Интернетдан кўзим тушди лойқа сув чиқяпти қудуқдан навбатда турибди одамлар жуда ифлос эди сув ўзимни ишлатаётган сувимни исроф қилмаяпманми деб ўйлаб қолдим одамлар зор бўлган сувни мен ўйламасдан ишлатаяпманмикин ҳовуздан олсак сувни сал тежайман каналдан оқиб келган вақти бемалол ишлатаман оқиб келяпти ку деб видео ни ко"риб эса исроф қиляпман буниям жавоби бор қиёматда нима дейман деган фикр келди яна бир видеода 200грам сувга таҳорат олди мен бир таҳорат га бир офтоба сувни ишлатаман шунда исроф қилган бўламанми 2 литрча сув ишлатаман менимча нима маслаҳат берасиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сувни тежаб ишлатишга ҳаракат қилинг.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Соъ» – 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир мудд сув эса 0,688 литр бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камида 2,75 литр сув билан, кўпи билан 3,440 литр сув ёрдамида ғусл қилганлар ва 0,688 литр сув билан таҳорат қилганлар.
Бу ҳадисни таҳоратнинг одоблари бобида келтиришдан мақсад, таҳоратда сувни иложи бўлса, Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган миқдорда ишлатсак, одобни жойига қўйган бўламиз, дейишдир. Бунда ер юзидаги ҳаётнинг муҳим омили бўлмиш сувни тежаш тарғиботи ҳам бор.
Бир вақтлар «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай¬ҳи васаллам сув ўта танқис жойда яшаганликлари учун шундай қилганлар», деган фикр ҳам бўлган. Лекин вақт ўтиб, ҳаёт ўзгариши туфайли сув ўта сероб жойларда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳатто денгизлар ҳам қуриб қолмоқда. Бу эса каттаю кичик ҳар бир нарсада сувга нисбатан ниҳоятда тежамкор бўлиш заруратини келтириб чиқармоқда.

وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَتَوَضَّأُ بِإِنَاءٍ يَسَعُ رِطْلَيْنِ وَيَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَقَالَ: قَالَ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ: الصَّاعُ خَمْسَةُ أَرْطَالٍ وَثُلُثٌ 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ратл сув сиғадиган идишдан таҳорат қилар эдилар ва бир соъ ила ғусл қилар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилганлар ва:
«Аҳмад ибн Ҳанбал: «Бир соъ - бешу учдан бир ратл бўлади», деганлар», деб таъкидлаганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанча миқдордаги сув билан таҳорат ва ғусл қилганлари ҳақида сўз бормоқда. Бир ратл сув 408 грамм бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 816 грамм сув билан таҳорат, бир соъ сув билан ғусл қилганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу «Бир соъ - бешу ва учдан бир ратлга тенг», деган эканлар. Бу эса 2176 грамм бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat