Ассалому алайкум! Таяммум қилишни ният қилдим деган эканман-у, намоз ўқиш учун демаган эканман. Кўплаб намозларимни шундай ўқиган эканман. Намозим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш мақсадида таяммум қилишингизнинг ўзи ниятдир. Валлоҳу аълам!