Ассалому алайкум! Намоз вақтида сура ўртасида тахорат бузилса нима қилиш керак? Ўша ракатни тугатиб тахоратни янгиласа бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат кетиши билан намоздан чиқиб кетади. Агар бир оғиз ҳам гапирмаган бўлса, келиб намозни таҳорати кетган жойидан давом эттиради. Гапириб қўйса, бошидан бошлайди. Афзали бошидан бошлаган. Валлоҳу аълам!