Ассалому алайкум хурматли устоз. мен яқинда, ИСЛОМ.УЗ сайтида, Шайх Юсуф Қарзовий, Уламолар Халқаро Ассоциацияси раҳбарига мансуб бир мақолани ўқидим. у мақола "Шайх Албонийнинг эътирозларига жавоб..." деган сарлавха остида. мақолани бир неча дўстларим билан ўқиб хам чиқдик аммо бизга бир жойи тушунарсиз бўлди. у қуйидаги жумлалар"Мен Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбарим деб қабул қилгач, Ғарбни маъбуд деб, илоҳ деб қабул қила олмайман. Айни пайтда, ҳаёт олдимизга қўяётган саволларга жавоб топишга уринганимизда, ўз фикрларим эркинлигини мазҳаблардан бирининг доираси билан чеклаб қўйишни ҳам истамайман. «Кўр-кўрона эргашувчи киши, - деб таълим берган эдилар ибн ал-Жавзий, - ўзи эргашаётган нарсага қатъий ишониши мумкин эмас. Кўр-кўрона тақлид қилиш – бу ўз онгини, ақлини «ўчириб қўйиш» демакдир, ваҳоланки ақл инсонга мантиқий фикрлаш ва онгли равишда амал қилиш учун берилгандир». Зулматда қолмаслик учун қўлига шам берилган кишининг уни ўчириб, қоронғида қолиши ақлсизликдир (ибн ал-Жавзий. «Талбис Иблис», 81-б.) Шунинг учун ҳам, мен ўзимни Ислом дунёсида кенг тарқалган машҳур мазҳаблардан бирортасига мансуб деб ҳисобламайманустоз шу иборага изох берсангиз жуда катта келишмовчилик ва тортишувни хал қилишда ёрдам берган бўлардингиз
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, бу гапни маълум шахсга раддия учун ёзилган мақоланинг сиёқига мослашга ҳаракат қилинган бўлса керак. Мисрда у кишининг ўзидан қайси мазҳабдасиз деб сўралганда шофеъий-ҳанафий дегани ҳаммага маълум. Яна ўзидан сўралиши керакка ўхшаб қолди.