Аллоҳ таоло билан бандалари ўртасида элчилик вазифасини ўтаган Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтириб турган. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ҳолатларда кўринган. Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича, Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл хилқатларида икки марта кўрганлар. Биринчи марта Ҳиро ғоридан тушиб келаётиб, водийда қанотлари билан осмонни тўсиб турганида кўрганлар. Иккинчи марта Исро кечасида кўрганлар. Ўшанда олти юзта қаноти борлиги, ҳар бир қаноти мағриб билан машриққа етиши айтилган. Бундан фаришталар фақат икки, уч, тўрт қанотли эмас, ундан кўп қанотли ҳам бўлишлари келиб чиқади.Жаброил алайҳиссалом асосан одам шаклида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганларида Деҳятул Калбий исмли саҳобий сувратларида келганлар. Аммо бошқа ҳадисларда биров танимайдиган одам шаклида келганлари ҳам бор. Демак, У зот Деҳятул Калбий розияллоҳу анҳунинг шаклларидан бошқа шаклда ҳам келган экан.Аллоҳ таоло барча бемор мўмин бандаларига, жумладан сизнинг қиблагоҳингизга шифои комил берсин! Омийн!