Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги хатолик

15:22 / 11.08.2021 | Anasxon | 1661

Ассалому алайкум! Ман пешин намозининг суннатини 2-ракатида Фотиха сурасидан кейин зам сура ўқимай рукуга кетдим, лекин рукуга боришим билан қайтиб зам сурани ўқиб кейин яна рукуга бориб намозимни давом эттирдим. Шунда намозни тўхтатишим керакмиди ёки зам сурани ўқимасдан кетишим керакмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда агар қиём(тик туриш)га яқин бўлса қайтиб зам сура қилинади, агар рукуга яқин бўлса руку қилинади. Сиз зам сура қилмай руку борганингиздан кейин қайтмай руку қилишингиз керак эди. Кейин тик бўлиб зам сура ўқимай, саждага кетиб намозни давом эттириб, охирида саждаи саҳв қилишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat