Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз хақида

00:00 / 15.12.2008 | eski savollar | 3169
Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари. Аллоҳ сизни ва барча Уламо-устозларимизни дин ё'лида қилаётган ишларингизнинг ажрини икки дунёда ҳам насиб айласин! Мен хозир чэт- элдаман. Мен яшаётган шахардаги мусулмонлар асосан Арабистон ва Африкадан ишлаш учун келган булса, айримлари бир неча йиллардан бери яшайдилар. Туб ахолисининг ко'п қисми бошқа дин вакиллари. Бу эрда жума намозини жамоат билан бирга о'қишқа харакат қиламан. Лекин мен бу эрда қандай ё'л тутиш кераклигини билмаяпман. Сизга қуйидаги масалалар юзасидан мурожаат қилмоқчиман:1) бу эрда жума намозининг 2 ракат фарзидан аввал хам кейин хам 4 ракат суннатни о'қишмайди, мен суннат намозларини то'лиқ адо этаверишим керакми? 2) Имом хутба қилаётганда намоз о'қиш мумкинми? 3) Сафарларда ко'п бо'либ тураман, шунда намоз вақтлари уловдалик пайтларимга то'г'ри келиб қолади, сафарлардан бирида танишим, Пешин билан Аср намозларини, хамда Шом билан Хуфтон намозларини жам қилиб о'қиса бо'лади деб айтди. Шундай қилиб бир сафарда о'қидик хам. Бу ҳақда ҳам ма'лумот берсангиз. Бу қилганимиз то'г'рими? Бундай холларда 4 ракатлик фарз намозларини 2 ракат , 3 ракат Шом намозининг фарзини эса 3 ракатлигича о'қишимиз жоизми? Сизни биз билан ҳамнафас қилган Аллоҳга беҳисоб хамду санолар булсин! Ассалому Алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Уларнинг мазҳабида азкур суннат намозлар йўқ. Сиз ўқийверинг. 2. Имом хутба қилаётганда намоз ўқиш мумкин эмас.3. Бизнинг мазҳабда пешин ёки шомни охирги вақтида ҳамда аср ва хуфтонни аввалги вақтида ўқиш мумкин. Яъни, пешинни охирги вақтида ўқилади. Салом бергандан кейин асрнинг вақти киради ва уни ҳам ўқиб олинади. Шам билан хуфтон ҳам шундай. Бошқа мазҳабларда истаган вақтида жам қилишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat