Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқтидо қилмайман дейишим мумкинми

12:06 / 10.02.2021 | Otabek | 1462

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ишхонамда намоз ўқийдиганлар кўпчиликни ташкил қилади ва албаттаки намоз ўқишга шароит ҳам бор. Намоз вақти кирганда хамма имкони бўлиши билан бирма бир намоз ўқиб олишади, бир хилларда ёшлар имом бўлади бир хилларда катталар. Мени ўйлантирадиган нарса, бир намозхон борки у намоз ўқиётган пайтида ёки соқолини қашлайди ёки бурнини ва бу нарсани камида 2-3 қилади, барчамиз биламиз 3-ножўя харакат билан намоз бузилади, имомликка ўтган пайтида хам шу ахвол. Ва бир сафар уша киши тахорат қилаётганида оёғини ювмаганига гувох бўлдим вахоланки махси киймаганди. Саволим шундан иборатки мен ўша инсон имомликка ўтганида мен иқтидо қилмасликка хаққим борми? Ва бошқаларни хам ундан огохлантиришим лозимми? Имкон бўлиши билан у кишининг хатоларини ўзига айтишим керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Учинчи ножўя ҳаракат билан намоз бузилмайди. Сиз айтгандек оёғини ювмаса унга иқтидо қилиш жоиз эмас. Айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat