Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

13:54 / 18.02.2021 | Умид Гадоев | 1483

Ассалому алайкум! Менинг 4500$ пулимга такси автомашинасини олдик. Ўртоғимга ижарага бердим. У 1 кунда мисол 150000 сўм топади менга шундан 50000 сўм беради шу ҳалолми мен учун? Мен таксида ишламайман. Фақат пул меники. 1йил 50000 сўмдан ижара ҳаққи беради 1 йилдан сўнг 4500$ ни менга тўлаб машинани сотиб олади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ижарага беришингиз тўғри. Ҳар кунига 50000 сўмдан ижара ҳақи берасан дейишингиз ҳам тўғри. Бир йилдан кейин сотиб олиш ваъдасини берган бўлса ваъдалашув ҳам тўғри, аммо бу савдо эмас ваъдалашув даражасида қолади. Олса олди, олмаса йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat