Ассалому алайкум! Мен бизнес мактабда алоқа оператори бўлиб ишлайман. Бизга тадбиркорлар рўйхати берилади ва шу одамларни биз академияга, бизнесини ривожлантиришга таклиф қиламиз. Агар улар рози бўлишса дарсларга пул тўлаб қатнашишади. Ўшани маълум фоизи бизга берилади ва у мен томонимдан келган бўлса менинг мижозимга айланади. Агар дарслар ёқиб қолиб қимматроқ бошқа дарсга қатнашишни хоҳласа айтиб қўяди ва мен ўша дарслар бўладиган куни ўша ўқувчига эслатиб тураман. Менинг мижозим бўлгани учун ўша қимматроқ дарсдан ҳам менга маълум миқдор берилади. Шу пуллар мен учун ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Даллоллигингиз учун сизни ишга ёнлаганлардан ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!