Ассалому алайкум! Дорихонада ишлайман, асосан хомилани туширишда ишлатиладиган "мифепристон" номли препарат бор. Шу препаратни мижозни аҳволидан хабардор бўлмасдан туриб сотиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда; 1-гуноҳга ёрдам беришни ният қилиш ҳаром амал. 2-ношаръий ишларга ишлатишини айтиб турган одамга ёрдам бериш, нарса сотиш бу ҳам ҳаром. 3-фақат ношаръий жойга ишлатилиб бошқа ишларга ишлатишни имкони йўқ бўлган ҳолатда ҳам нарса сотиш ёки хизмат қилиш ҳаром ҳисобланади” деган қоидалар бор. Шу қоидалар асосида хулоса қилинг. Валлоҳу аълам!