- Сеҳрнинг таърифи.Сеҳр сўзи луғатда ҳар бир чиқиб келган жойи дақиқ ва латиф, сабаби махфий бўлган нарсага ишлатилади.Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, баёнда ҳам сеҳр бор», деганлар.Фалончни сеҳрлаб қўйди деган иборада, алдади маъноси бўлади.Аслида сеҳр бир нарсани ҳақиқатидан бошқа тарафга буришдир. Бунда сеҳргар ботил нарсани ҳақиқат қилиб кўрсатиши кўзда тутилган.Лисонул араб китобида айтилишича, араблар сеҳрни сеҳо деб аташи соғликни беморликка буриши ва яхши кўришни ёмон кўришга буриши учундир.Сеҳрнинг таърифида уламолар турли фикрларни айтган.Байзовий:«Сеҳрдан мурод ҳосил бўлиши учун шайтонга яқинлашиладиган, инсон ўзи қила оламйдиган нарсадир. Бу нарса ёмонликда ва нафсининг ифлослигида иблисга муносиб бўлган шахсларгагина ҳосил бўлади.Аммо ҳийла, турли асбоб ва даволар воситасида одамларни ажаблантирадиган нарсаларни қилиш, қўлини чаққон ҳаракатлантириб ҳунар кўрсатиш мазаммат қилинмайди. Бундоқ ишларни сеҳр дейиш унинг дақиқлигидан холос. Сеҳр аслида сабаби махфий нарсадир», деган.Ат-Таҳонавий ўзининг «Кашшофу истилоҳотил фунун» номли китобида сеҳр ҳақида қуйидаги таърифни келтиради:«Сеҳр илмнинг бир нави бўлиб уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади. Ана ўша нарсадан сеҳр қилинган шахсга ҳайкал олинади ва унинг учун бурждаги махсус вақтни кутилади. Сўнгра шариатга хилоф куфр ва фаҳш сўзларни талаффуз қилинади. Унга шайтонларнинг ёрдами ила эришилади. Уларнинг ҳаммасининг жамланишидан сеҳр қилинган шахсда ғароиб ҳолатлар юзага келади».Ал-Қалюбий сеҳрни қуйидагича таърифлайди:«Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир».Ҳанбалийлар сеҳрни қуйидагича таърифлайди:«Сеҳр тугунлар, сўзлар, дам солиш ёки бир нарсаларни ёзиш ёхуд қилиш орқали кишининг бадани, қалби ёки ақлига бевосита тасир қилишдир».Мазкур таърифларни жамлаб ўргансак, уларнинг ҳар бирида сеҳрнинг ўзига хос хуссиятлари ҳақида сўз бораётганини кўрамиз. Демак, ушбу таърифларнинг йиғиндисидан сеҳрни тўлароқ англаб оламиз.Сеҳрга алоқаси бор нарсалар.1. Шаъваза.Бу нарсани бизда бахшилик деб айтишимиз ҳам мумкин. Бу аслида қўли енгилликдан иборат бўлиб чаққон ҳаракатлар билан бироз ҳийла ишлатиб бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатилади. Ўзининг бирор ерига беркитиб олган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.2. Нушра.Бу дам солишнинг бир тури бўлиб унда жин теккан деб гумон қилинаётган одамни муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда беморни ўраб олган дардни нашр қилинади, яъни, ёзиб юборилади деган даъво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нашра ҳақида сўралганда «У шайтоннинг амалидандир», дедилар».3. Азоимхонлик.Бу сўз азийматдан олинган бўлиб қасам ичиш маъносини билдиради. Унда азоимхон маълум исмлар ила қасам ичиб жин текканларга шифо сўрайди. Уларнинг даъвосича мазкур исмлар Сулаймон алайҳиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал қилиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ўшалардан бирининг исми ила қасам ичса у ўзига тобеъ жинни ишга солар эмиш.4. Тилсим.Юулдузларга боғлиқ деб гумон қилинган исмлардир. Улар баъзи бир маъдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб ўшалар билан кишиларни даволаш даъвоси қилинади.5. Авфоқ.Бунда турли рақамларни ҳандасий шаклларнинг ичига махсус услубда чизилади. Ким ўша шакллар солинган қоғозни ўзи билан олиб юрилса, туғишни осонлаштиради, бир лашкарни бошқаси устидан ғалабасини таъминлайди, маҳбусни қамоқдан чиқаради деган даъволар қилинади. 6. Мунажжимлик.Бу сўз луғатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилоҳда фалакдаги шакллардан ердаги ҳодисаларни билб олишни даъво қилишдан иборатдир.Сеҳрнинг ҳақиқати.Баъзи тоифа ва шахслар сеҳрни тамомила инкор қилиб унинг ҳақиқати ва тасири йўқ, қуруқ хаёлдан бошқа нарса эмас деган бўлсалар ҳам аҳли сунна мазҳаби жумҳури сеҳрни иккига бўлганлар.Биринчиси ҳийла, чаққонлик, устамонлик каби ишлар билан ажабланарлик ишларни кўрсатиш. Бироз ўйлаган одам уни оддий иш эканини тушуниб олади. Бу турни ажнабий тилда фокус дейилади.Иккинчиси ҳақиқати, таъсири бўлиб у кишининг баданида, руҳий ҳолатида, ақлида ўзини кўрсатади. Бу хилдаги сеҳрни ҳанафийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлар тўлалигича собит нарса деб тан олганлар. Улар ўзларининг бу гапларига юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисларни далил қилиб келтирганлар.Сеҳрнинг ҳукми.Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир.Сеҳрни ҳалол деб эътиқод қилган шахс кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган.Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир деганлар.Баъзи ҳанафийлар душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр – хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганса бўлади, деганлар.Ҳанафийлар сеҳргарнинг сеҳри куфрдан иборат бўлса ёки сеҳрини одамларга зарар етказишга ишлатган бўлса, уни қатл қилинади, деганлар.Сеҳр қилгани учун ҳақ олиш жоиз эмас. Сеҳрнинг муолажаси.Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун – қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли бало офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун – қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан бўладиган синовдир.Ким аҳли солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади деб ўйласа хато қилади. Аҳли солиҳ кишига бало офат ва мусибатларни етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Аҳли солиҳ кишига бало офат ва мусибатларни, жумладан беморликларни етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишилар учун бало офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоротидир.Ҳа, агар мусибатга учраган банда аҳли солиҳ бўлса, мазкур мусибат унинг учун гуноҳларга каффорот ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар мусабатга дучор бўлган банда осий бўлса, мазкур мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.2. Борлиқдага барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.3. Яхшиликларни кўп қилиш.4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш. 6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойидаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, тасир ҳам шунча кучли бўлади.7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.8. Кундузги дуо ва зикрлар Бомдод ва кечкилари Аср намозидан кейин айтилади. 9. Оятул Курсий, «Бақара» сурасининг охирги икки ояти, «Ихлос» сураси ҳамда «Фалақ» ва «Нас» суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқиладиган нарсалардандир. Бошқа дуолар ва зикрлар ушбу китобнинг тегишли жойида келган.10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича. Кишининг аъзолари соғ бўла туриб бошининг у ер бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пастида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Шунингдек, бекордан бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиса келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса қўйингки тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб васвасага йўл қўймаслиги лозим. Сеҳр қилинган одамни икки хил услуб билан муолажа қилинади.Биринчиси сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб «Фалақ» ва «Нас» сураларини ўқиб туриб тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.Иккинчиси сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу ҳаромдир.Учинчиси шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда «Фотиҳа», «Фалақ» ва «Нас» сураларини ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни ўқилади. Имом Абдурраззоқ ўзининг «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маъонни келтирган:«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Нас» суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».Тўртинчиси сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса қон олиш билан бўшаш.11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифотлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.13. Дам солиш ўзича тасир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина бериши эътиқод қилмоқ шарт.14. Дам солувчи тақводор, аҳли солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводир бўлса, тасири шунча кучли бўлади.15. Дам солиш жараёнида сидқи дилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лоозим.16. Киши ўзига ўзи дам солгани афзал.17. Дам солдирувчи киши аҳли солиҳ мўмин бўлиши керак.18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.19. Шифо бўлмаяпти деб шошилмаслиги керак.20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва бошқа одамларни жалб қиладиган ишларни амалга оширишлари бор.22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.23. Сеҳргарлар баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларнинг жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.27. Сеҳргарлар беморларни одамларга аралашмай маълум муддат алоҳида хонада яшашни амр қиладилар ва ҳоказолар.