Ассалому алайкум! Хозирги кунда "туғилган кун нишонлаш динимизда йўқ сахобалар туғилган кун нишонлашмаган" деб кўп айтилгани сабабли одамлар "шукрона кун", "уммат бўлган кун" деб нишонлашга ўтиб олишган. Яни "биз Аллоҳ бизни яратгани учун шукр келтириш ниятида ёки Пайғамбаримиз саллАллоҳу алайхи вассаламнинг уммати бўлиб дунёга келганимизни нишонлаяпмиз" деб ўзларини қилаётган ишларига дин ниқобини ўраб оқлашади. Бу динга янгилик киритиш бўлиб, бидъат бўлиб қолмайдими? Ахир Аллоҳга шукур бу кўринишда, яни таниш билишлари билан еб-ичиб, байрам қилиб айтилмайди-ку?
– Ва алайкум ассалом! Туғилган кунни динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аслида инсон умри ўтган сари чириб бораверади, ўлимга яқинлашади. Оддий мисол бир машина йиллар ўтгач эскиради. Энди бир инсон шу машинани эскирганини нишонлаймиз дейиши билан туғилган кунни нишонлаймиз билан ҳеч қандай фарқи йўқ. Аслида ҳар ўтган кун, ой ва йилга тавбани кўпайтириш керак. Байрам қилмасдан марсия ўқиш керак. динда йўқ нарсани савоб бўлади деб қилиш бидъат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!