Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, таровеҳ номозларида ёнимдиги намозхон, намоз вақтида ўқилаётган сурани телефонида кузатиб ўқиди. Шу иш тўғрими? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар бу ишни намознинг ичида қилса, намоз бузилади. Чунки у намоз ўқиётган киши ҳисобланмай, қорининг қироатини текшириб турган бўлади. Валлоҳу аълам!