Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махрамсиз сафар

12:08 / 04.09.2022 | Mukarramxon | 1509

Ассалому алайкум! Мен четелда ўқимоқчидим аммо махрамсз сафар қилиб болмас экан. Пиёда юрганда 3 кундан ортиқ сафарга махамсз борса харом экан. Мен илм олишни хохлайман диним ҳақида чуқуроқ ўрганишни истайман. Шунинг ун Саудияга, БАА га ё Туркия мадрасаларига бормоқчидим. Аммо махрамларимни иложи ёқ. Мени 4 дона махрамим бор Бобом улар жуда қариб қолганлар Амаким Дадам Тогамларни ҳам мен бн боришга иложлари ёқ. Турмушга ҳам ҳозир чиқолмайман.Шундай вазиятда нима қилай. Бормай десам чекка дин унчалик ривожланган бир қишлоқда яшаганимз ун илим ўрганишни умуман иложи йўқ борай десам махрамларимни умуман иложи йўқ нима қилай. Динимизда бунга ечим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз сафар қилиш жоиз эмас. Чет элда ўқимоқчи бўлган аёл-қизларни уларнинг маҳрамлари ўша чет элдаги ўқув даргоҳигача бирга бориб, сўнгра ўзлари юртларига қайтсалар жоиз. Чунки аёл учун маҳрам сафар вақтида шарт қилинган, манзилга етиб боргач, у ерда маҳрам билан яшаш шарт қилинмаган. Сиз Одинахон Муҳаммад Юсуф устозанинг онлайн мадрасаларига ўқишга киринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat