Ассалому алайкум! Бир биродарим билан гаплашиб тортишиб қолиб "Бундан кейин сен билан гаплашсам одам эмасман" деб айтдим. Қасам ичиб қўйдимми деб хозиргача гаплашганим йўқ. Шу айтган гапим қасам хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу қасам эмас. Валлоҳу аълам!