Ассалому алайкум! Аввалги саволларимдан билса бўладики мени шайтон жуда кучли вас-васа қилади. Ва бу вас-васаларга қуйидаги фикрларни қилдим 1. Таҳоратдаги вас-васа мен қачон таҳорат олаётганимда шайтон вас-васа қилади кўпинча бу оёқ ювауотганимда бўлади яни эл келиши, бунда мен на овоз эшитаман ва на ҳид сезаман аммо эл баъзида келиб кетади яъни ростан келади лекин чиқмайди бунда мен вас-васага этибор бериб кўп сув исроф қилаяпман, аввалгилардан камайган бўлсада тўтамади. Бунда мен шу ҳадисга ишониб намоз ўқисам агар ростанҳам эл чиққан бўлса лекин мен на овозини ва на ҳидини эшитган бўлсам кофир бўлмайманми? Чунки бе таҳорат ўқиб қўйган бўламан лекин мен шубҳадалигим сабаб этиқодий масъаладаэмас шу шубҳа туфайли? 2. Калималардаги вас-васалар. Менда шу тавҳид ва иймон калималарида вас-васа болъяпти яни Аллоҳдан бошқа деган жойини сен айтмадинг деб? Бунда мен аманту биллаҳи ва расулиҳи десам бўладими? Яни тавҳид калимасини айтганимдан сўнг агар вас-васа бўлса шу гапни айтсам бўладими агар ростанҳам хато қилган бўлсамчи унда нима қилай? Ва бошқа масъаларда калималарда ният бошқа лекин гапим тескари бўб қолса ниятга қараладими? 3. Намозда мени шайтон сен дуёвий сўз айтинг деб вас-васа қилади шунда мен кўпинча яна қайтатдан ёки шу намизни тугатиб яна ўқийман бундай ҳолатда гувоҳ бўлиш учун телда ўзини видеога олиб ўқиса бўладими? Риё учун эмас шу намозини текшриш учун бу намоз намозми? Аллоҳ рози бўлсин тўғрисини айтсам шу вас-васалар туфайли исроф сиқилиш ҳатто ўлимни ҳам ҳоҳлаб қолган пайтларим бўляпти.
– Ва алайкум ассалом! 1). Кофир бўлмайсиз.
2). Парво қилмай намозни ўқийверинг. Сиз қандай ҳолатда ўқисангиз ҳам намозингиз адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!