Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга қайтиш

16:13 / 01.03.2021 | M | 1268

Ассалому алайкум! Аллоҳга қандай қайтиш мумкин? Қандай қилиб Аллоҳга яқин бўлиш мумкин? Вирдлар ва қандай вазифалар қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлик характери деган нарса бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига узоқ юртлардан вахший ҳаётга ўрганган, дину-диёнатдан юз фоиз маҳрум инсонлар келишар, ўн кун, узоғи билан бир-икки ой туришар ва ўз юртларига қайтиб кетишар эди. Шу икки ой мобайнида улар Қуръонни тўлиқ ёдламасдилар, суннатларни ҳам тўлиқ ўрганиб олишмас эди. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ уларни энг одил шахслар, Ўзи рози бўлган ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлган даражага кўтарди. Улар шу 10-20 кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима ўрганган деб ўйлайсиз? Улар мусулмонлик характери деган нарсани ўрганганлар ва шунда собитқадам бўлиб қолишга ҳаркат қилганлар. Ёлғон гапириш тўғри келса бу мусулмонни харкатери эмас, бу фосиқ-фожирнинг харакатери. Ваъдага хилоф қилиш тўғри келса, бу мусулмонни характери эмас бу мунофиқнинг характери. Роббисини амрига итоат қилмайдиган ҳолат, намоз-рўзани тарк қилиш ҳолатига рўпара бўлса бу мусулмоннинг характери эмас, бу кофир-мушрикларни характери. Бировнинг молини олишга тўғри келиб қолса бу мусулмонни характери эмас, бу золимнинг характери – дея олганлар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шуни ўрганганлар. Улар ҳеч бир нарса эвазсиз бўлмаслигини чўқур ҳис қилганлар. Аллоҳ таолонинг жаннатини ҳам албатта бир бадали бор деб билиб, ўша бадалини тўлашга ҳаркат қилганлар. Қуп-қуруқ қўл билан жаннатни орзу қилиб ўтиришавермаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat