Ассалому алайкум! Ўша аёл шайтонни қаерда курган экан бундай нарсаларга аҳамият бериш керак эмас дейилган экан бир жавобда. Агар гиламда жонзотга ўхшаш расм бўлса, қулоқ-бурун-куз-шохлари бўлса, шундай расмга ҳам бефарқ бўлиб намозни ўқийвериш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Жуда васваса қилса васвасани йўқотиш учунгина устига жойнамоз каби нарса солиб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!